Италия Суперкубогининг формати ўзгарди
2026 йилги Италия Суперкубоги учун эндиликда фақат икки жамоа майдонга тушади ва ғолиб бир ўйин натижасига кўра аниқланади.
Ушбу баҳсда амалдаги чемпион ва Италия кубоги соҳиби «Интер» жорий мавсум кубок финалида мағлуб этган рақиби — «Лацио»га қарши ўйнайди.
Дастлабки режага кўра, учрашув 22 ёки 23 декабрь куни ўтказилиши кутилмоқда. Беллашув бўлиб ўтадиган стадион ва шаҳар ҳали аниқланмаган.
Сўнгги уч мавсумда Италия Суперкубоги янги форматда, тўртта жамоа иштирокида ўтказилар, мусобақа баҳслари эса Риёд шаҳрида ташкил этилар эди.
Жорий мавсумда эса Саудия Арабистони пойтахти 2027 йил 7 январь – 5 февраль кунлари мамлакатда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик сабаб Суперкубокни қабул қилишдан воз кечди.

Фикрлар