Италия терма жамоасининг яқин келажакдаги мақсади нима?

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини жамоа олдига қўйган мақсадлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бугун италияликлар Европа-2024 саралашининг биринчи босқичи доирасида ўз майдонида Англия терма жамоасини қабул қилади.

“Ўтган йили жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда катта умидсизликни бошдан кечирдик, бироқ ўзимизни тиклаб, Миллатлар лигасининг ярим финалига киришга муваффақ бўлдик. Бизнинг яқин келажакдаги мақсадларимиз – Миллатлар лигасида ғалаба қозониш ва Европа чемпионатига йўлланма олиш, кейин эса турнирнинг финал босқичида амалдаги чемпион сифатида имкон қадар муваффақиятли иштирок этиш”, - деди Манчини матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!