Италия учун Евро энди бошланди!

Chery Tigo 7 PRO

Евронинг амалдаги чемпиони Италия "B" гуруҳининг 3-турида Хорватияга қарши майдонга тушиб, ғалабага тенг бўлган дурангни қўлга киритди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Модрич ҳисобни очди. Бу италияликлар учун катта зарба эди. Агарда ушбу натижа сақланиб қолганида, хорватлар иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олган бўлар, Спаллетти шогирдлари эса энг яхши 3-ўрин соҳиби сифатида гуруҳдан чиқиш имкониятига эга бўлар эди. Аммо сўнгги дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Закканьи имкониятларни тенглаштирди ва жамоасини ҳотиржам нимчорак финалга чиқишини таъминлаб берди. 

Italy scores equalizer in 98th minute to advance at Euro 2024 with draw vs.  Croatia | CBC Sports

Италиянинг кейинги рақиби бу Швейцария бўлади. Якин шогирдлари "A" гуруҳида Германия билан муносиб кураша олди. Жамоа иккинчи ўринни қўлга киритди ва ҳали мағлубиятга учрамади. Италия эса Евронинг плей-оффларида енгилмас жамоага айланиб олади.

Италияни сўнгги марта 2016 йилги турнирда Германия чорак финалда мағлуб қилганди. Шундан бери жамоа плей-офф ўйинларида мағлуб бўлмай келмоқда. Ўша турнирда 1/8 босқичда Испанияни таслим қилган Конте шогирдлари немислар билан асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. 

Germany vs Italy Euro 2016 match report: Hector seals penalty shoot-out  success to take world champions into last four | The Independent | The  Independent

Ундан олдин эса италянлар 2012 йили финалгача етиб бориб, Испаниядан 4:0 ҳисобида енгилган. Чемпионатда Пранделли бошчилигидаги жамоа Англия, Германия ва Ирландияни таслим қилиб, финалгача етиб келади. 

Агарда финаллар ҳисобга олинмаса, Италия сўнгги марта 1988 йилда плей-оффларнинг асосий вақтида мағлубиятга учраган. Шундан бери улардан фақатгина пенальтилар сериясида икки марта Германия (2016) ва Испания (2008) устун келишган. 

Италия плей-оффда Швейцария тўсиғидан ўтиб олса, катта эҳтимол билан (Англия - энг яхши 3-ўрин эгаларидан бири) жуфтлиги билан куч синашади. Ярим финалда эса италияликларни Франция, Нидерландия жамоаларидан бири кутиб туриши мумкин (шунчаки тахмин). 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!