Италия ва Туркия Европа чемпионатини қабул қилиши мумкин
Италия ва Туркия 2032 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун курашмоқда. La Repubblica хабарига кўра, УЕФА турнирни ҳар икки давлатда ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўз навбатида, айрим нашрлар Италия ва Туркиянинг эҳтимолий қўшма мезбонлигини, жумладан, сиёсий нуқтаи назардан ҳам шов-шувли деб ҳисоблайди.
Тахминларга кўра, Евро-2032 учун олтита Италия ва олтита Туркия стадионлари керак бўлади. Истанбул турнирнинг очилиш ўйинига, Рим эса финалга мезбонлик қилиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, Европа чемпионати аллақачон бир неча мамлакатларнинг қўшма мезбонлиги остида бир неча марта ўтказилган. Жумладан, Евро-2000га Бельгия ва Нидерландия, Евро-2008га Австрия ва Швейцария, Евро-2012га Украина ва Польша мезбонлик қилган. Евро-2020 эса 11 давлатда бўлиб ўтди.
Фикрлар