Иван Бошкович: "Андижон" зўр ўйнади"
“Андижон” - “Сўғдиёна” (4:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович қатнашди.
- Ўйлайманки, гапирадиган гап кўп эмас. Чунки 4:0 ҳисобида мағлубиятга учрагандан кейин бирор фикр билдириш мураккаб. “Андижон” ҳақиқатда зўр ўйнади. Ғалаба билан табриклайман. Ўзимиз имкониятимиз даражасида ўйнадик.
- Янги футболчилар жамоага қанчалик қўшилиб кетишмоқда?
- Ишлашда давом этамиз. Янги ўйинчилар келган. Бугун мослашув жараёни яхши ўтмади. Натижад ҳам шундай бўлди.
- Ўзбекистонда 15 йилдан бери ишлаб келяпсиз. Шу давр ичида ўзбек футболи қанчалик ривожланди?
- Кўриниб турибдики, ўзбек футболида ривожланиш бўляпти. Яхши натижалар эришиляпти. Айниқса, миллий терма жамоани халқаро майдондаги ютуқлари, ёшларнинг муваффақиятлари мамлакатда футбол юксалаётганини кўрсатиб турибди. Ҳар жиҳатдан футбол билан фахрлансанглар бўлади. Мамлакатда футбол ҳар томонлама ривожланяпти.
- “Бобур арена”даги атмосфера ҳақида нима дейсиз?
- Муҳит зўр, қойил! Сизларда ҳар йили ишқибозлар юқори даражада мухлислик қилишади. Бу мавсумда жамоангизга омад тилайман.
Фикрлар