Иван Бошкович: "Дуранг адолатли натижа"
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сўғдиёна" – (0:0) ўйинидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Иван Бошкович жамоасининг ўйин сифати ҳақида гапирди.
"Ўйин анча қизиқарли кечди. Рақибимиз анча яхши шаклланган жамоа. Бугун бизга гол уришга имконият бермади. Умумий картинада дуранг адолатли натижа.
Вазиятлар яратяпмиз, аммо, якуний паллаларда совуққонлик этишмаяпти. Жамоам намойиш этаётган ўйин менга ёқяпти. Сифат бор. Кейинги ўйинларда гол ҳам келади. "Металлур"га ва унинг мураббийи бўлган дўстимга эса омад тилайман".
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар