Иван Бошкович: "Пахтакор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам ва “Насаф” ҳам очко йўқотмоқда"
Cоcа-Cоlа Суперлига 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” (4:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўтказиб юборилган 4 голдан сўнг биз яхши ўйнадик, деб айта олмайман. Ўз даражамизда ўйин кўрсатмадик. “Қизилқум” футболчилари яхши ҳаракат қилишди ва ҳақли тарзда ғалаба қозонишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турган вақтда темпни тушириб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориш имконияти бор эди. Рақиб қарши ҳужумда бизга кўплаб муаммоларни туғдирди. Биз эса хатоларни таҳлил қилиб, келгуси баҳсга тайёргарлик кўрамиз.
Футболчилардан бундан кўпини кутган эдим. “Навбаҳор” билан учрашувдан сўнг “Металлург”га имкониятни бой бердик. “Пахтакор” билан яхши ҳаракат қилдик. Етакчи футболчиларимиз ўз даражасида ўйнашмади.
Бугун майдонда ажойиб “Қизилқум”ни кўрдим. Биринчи даврадаги жамоа ва ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор. Очиғи, мен улардан бундай ўйин кутмаган эдим. Навоийликлар индивидуал ва бошқа жабҳаларда ҳам биздан устун эдилар.
Турнир жадвалида кўтарилишга қурбимиз етади. Аммо лигадаги барча жамоалар рақобатбардош. Биринчи ва иккинчи даврадаги турнир жадвалига қарасак, катта фарқ борлигини кўрамиз. Суперлиганинг даражаси юқори. “Пахтакор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам ва “Насаф” ҳам очко йўқотмоқда”, – деди Бошкович.
Фикрлар