Асосий мазмунга ўтиш
Жаҳон чемпионати: Ўзбек боксчиси жуда қийин жанг ўтказди

Жаҳон чемпионати: Ўзбек боксчиси жуда қийин жанг ўтказди

Ўзбекистонлик боксчи Зулфиқор Адҳамжонов Черногориянинг Будва шаҳрида ўтказилаётган 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида навбатдаги жангини ўтказди.

70 килограммгача вазн тоифасида рингга чиққан ўзбекистонлик боксчи украиналик Александр Кравченко билан тўқнаш келди. Уч раунд давом этган кескин баҳс якунида ҳакамлар 4:1 ҳисобида Адҳамжонов фойдасига қарор чиқаришди. 

Шу тариқа, Зулфиқор ярим финалга йўл олди ва камида бронза медалини қўлга киритишни таъминлади.

Ушбу ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-19) 2026 йил 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида халқаро World Boxing ташкилоти ҳимояси остида ўтказилмоқда. 

Мусобақада жаҳоннинг 69 мамлакатидаги 474 нафар ёш боксчи иштирок этмоқда. Улар 20 та вазн тоифасида — ўғил болалар ва қизлар учун ўнтадан — медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ