Жаҳон чемпионати олдидан Франция терма жамоасида даҳшатли йўқотишлар бор
Франциялик ҳимоячи Жюль Кунде Миллатлар лигаси доирасида Австрияга қарши ўйинни якунлай олмади. Учрашувнинг 23-дақиқасида футболчи жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
"L'Equipe" нашрининг хабар беришича, 23 ёшли франциялик футболчининг мушакларида муаммо пайдо бўлган. Жароҳат тафсилотлари тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
Аввалроқ Франция терма жамоасининг Карим Бензема, Поль Погба, Нголо Канте, Кингсли Коман, Преснель Кимпембе, Иброҳим Конате, Люк Эрнандес, Уго Льорис, Адриен Рабьо, Бубакар Камара, Тео Эрнандес, Люк Динь каби футболчилари ҳам жароҳат олган эди.
Фикрлар