Жаҳон чемпионатида Эрон ўрнини қайси терма жамоа эгаллайди?

Жаҳон ҳамжамияти юзага келган сиёсий вазият туфайли Эрон миллий терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда мезбонлик қиладиган 2026 йилги мундиалда иштирок этмаслиги мумкин.

Шу ҳолатда Эрон ўрнини Осиё футбол конфедерациясига кирувчи бошқа терма жамоа эгаллаши эҳтимоли ошмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Энг эҳтимолий ўринбосар сифатида Ироқ терма жамоаси кўрилмоқда. 31 март куни Ироқ жамоаси қитъалараро плей-офф финалида Боливия – Суринам жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Агар Ироқ ушбу учрашувда мағлуб бўлса, айнан у Эрон ўрнига жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин.

Агар Ироқ терма жамоаси ғалаба қозониб, плей-офф орқали турнирга тўғридан-тўғри йўл олса, кейинги даъвогар Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бўлади. БАА терма жамоаси аввал Осиё саралаш босқичи финалида Ироққа мағлуб бўлган ва ОФК жамоалари орасида навбатдаги номзод ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!