Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 3-7 август кунлари Канаданинг Галифакс шаҳрида ўтказилган пара каноэ бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди.

Улар Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон rowing&canoe федерацияси раҳбарияти, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, пара каноэ бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида VL3 классида баҳс олиб борган Ҳайтмурод Шерқўзиев бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида KL3 классида Шахноза Мирзаева 5-ўринни, VL3 классида Мухлиса Эшмирзаева 6-ўринни, эркаклар ўртасида KL3 классида Ҳасан Қўлдошев 7-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!