Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

19-25 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. 

Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, дунё биринчилигида қуйидаги спортчиларимиз қатнашишади: 

Эркаклар: Расулжон Абдураҳимов ва Абдулазиз Мирвалиев.
Аёллар: Дилдора Арипова ва Шаҳинабону Юсупова

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
11/10/2025 19:39
Сарлавханга отни култиги