Жаҳон чемпионатининг энг зўр футболчиси теннис кортларини “ёндирмоқда”

Уругвай терма жамоаси сафида 2010 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эътирой этилган Диего Форлан профессионал даражада теннис ўйнаяпти.

45 ёшли собиқ футболчи Перуда Халқаро теннис федерацияси таснифидаги халқаро теннис турнирида қатнашиб, чорак финалгача етиб келди.

Ярим финал йўлланмаси учун курашда Форлан бразилиялик Антонио Амаро да Силвага 3:6, 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ унгача Диего учта рақибини енгиб, уларни мусобақадан чиқариб юборганди.

Форлан Европадаги фаолияти давомида “Атлетико”, “Вильярреал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!