Жаҳон чемпиони бўлган Шаҳобиддин Зоировга қандай автомобил совға қилинди? (фото)

  • 23 сентябрь, 2019, 23:16
  • 4
  • Бокс

Бухорода 23-центабр, душанба куни бокс бўйича Екатеринбургда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳамда унинг мураббийи Истам Кабиновга вилоят ҳокими Ўктам Барноев томонидан Чевролет Траcкер автомобиллари совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Жаҳон чемпиони ва унинг мураббийини тақдирлаш маросими «Арк» қўрғонида бўлиб ўтди.

«2016 йилги Рио Олимпиадасида юксак натижага эришган эдим. Екатеринбургда кечган муросасиз ва шиддатли баҳслар ҳам омад келтирди. Бу ютуқ ва муваффақиятларим ортида мен учун ҳамиша дуода бўлган ота-онам ва мени қўллаб турган Ватаним бор. Улар олдида, шунингдек, мени доимо жангларга шиддаткор киришимда куч бағишлаган мураббийим олдида таъзимдаман. Барчангизнинг ишончингиз мени катта ғалабага чорлади. Ғалабаларим сизлар учун» – дейди Шаҳобиддин Зоиров «Арк» қўрғонида тўпланган мухлисларига.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида Жаҳон чемпионатини биринчи ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
24/09/2019 16:27
Мехнат килдингми, мархамат, канака мукофот булса хам арзийди.
&
ахмад49
24/09/2019 16:27
Мехнат килдингми, мархамат, канака мукофот булса хам арзийди.
&
Surxon turon
24/09/2019 08:28
Малибу бермабдида
&
Фан
24/09/2019 07:47
Баракалла Шахобиддин.
Бу хали бошланиши.
Халолинг булсин.