Жаҳон чемпиони дисквалификация қилинди

Жанубий африкалик енгил атлетикачи Луво Маньонга учта допинг-тестни ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинди ва "Токио-2021" Олимпиадасига қўйилмайдиган бўлди.

2017 ва 2019 йилда жаҳон чемпиони бўлган спортчи допинг-тестни ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинган (кениялик Элайджи Манангои, америкалик Кристиан Коулман ва баҳрайнлик Сальва Насерлардан кейин) тўртинчи чемпион бўлди. 

Маълумот учун, Маньонга "Рио-2016" Олимпиадасида кумуш медаль соҳиби ҳамда Британия Ҳамдўстлигининг 2018 йилги ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!