Жаҳон чемпиони фаолиятини якунлайди!
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда Relevo нашри.
Манбага кўра, 39 ёшли футбол ўзининг бу ҳақдаги қарорини 8 октябрь, сешанба куни эълон қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста 1996 йилдан 2018 йилгача "Барселона" сафида тўп сурган. У ушбу вақт мобайнида жами 674 та учрашувда қатнашиб, 57 та гол урган ва 136 та голли узатмани амалга оширган. Андрес, шунингдек, Япониянинг "Виссель Кобе" жамоасида ҳам тўп сурган ва у ерда 134 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг сўнгги иш жойи БААнинг “Эмирейтс” клуби бўлган.
Андрес 2006-2018 йилларда Испания терма жамоаси сафида 131 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол уришга эришган. У "қизил фурия" таркибида икки карра Европа чемпиони ва бир марта Жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган.
Фикрлар