Жаҳон чемпиони оғир жиноятда аябланмоқда

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган Тьяго Альмадега оғир айблов қўйилди.

- Футболчи ўз машинасида бир одамни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетганликда айбланмоқда, - деб ёзди журналист Мауро Зета.

Бу нохуш воқеа 2023 йили Аргентинанинг Ринкон-де-Мильберг шаҳрида юз берган. Фургон бир эркакни уриб юборган. Ушбу машинани айнан Тьяго Альмаде бошқаргани ва жарбланувчига ёрдам кўрсатиш ўрнига қочиб кетгани гумон қилиняпти.

23 ёшли Альмаде яқинда АҚШнинг “Атланта” жамоасидан Бразилиянинг “Ботафого” клубига кўчиб ўтганли.

Истеъдодли ярим ҳимоячи 2022 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида бир маротаба майдонга тушиб, бир неча дақиқа ўйнаган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
15/07/2024 09:36
Сарлахани ериб куйасизларда