Жаҳонгир Зокировнинг “Zuffa Boxing”даги рақиби эълон қилинди
Оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади.
Хабарингиз бор, Зокиров “Zuffa Boxing” билан шартнома имзолаган ва дастлабки жангини ҳам ўтказиб улгурган эди. Ушбу промоушен навбатдаги турнирини 14 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Рияд шаҳрида ташкиллаштиришни режалаштирган. Ушбу кечада Зокиров АҚШ вакили Жардае Андерсонга (11-1, 9 КО) қарши рингга кўтариладиган бўлди.
Бу вакилимизнинг профессионал йўналишдаги 3 жанги бўлади. Бунга қадар 2 та жанг ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар