Жалолиддин Машарипов - "Пахтакор"нинг мавсумдаги энг яхши ассистенти

Мавсумнинг биринчи қисмида ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"нинг энг яхши ассистентига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган учрашувларда унинг аниқ узатмаси, ишлаган пенальтиси ёки амалга оширган ҳаракатидан сўнг "шерлар" 14 марта рақиб дарвозаларини ишғол қилишди.

Жамоага ушбу мавсум келиб қўшилган Достонбек Ҳамдамов 6 бор гол урилишида иштирок этган. Сардор Собирхўжаев, Марат Бикмаев ва Драган Черан 4 тадан тўп киритилишида аниқ узатма беришган. Ҳимоячилар орасида Фарруҳ Сайфиев уч узатмаси билан етакчи бўлиб турибди.

Футболчиларнинг голли узатма борасидаги кўрсаткичлари билан танишинг.

Жалолиддин Машарипов - 14

Достонбек Ҳамдамов - 6

Сардор Собирхўжаев - 4

Марат Бикмаев - 4

Драган Черан - 4

Фарруҳ Сайфиев - 3

Игорь Сергеев - 2

Шерзод Аъзамов - 1

Ҳожиакбар Алижонов - 1

Жасурбек Яхшибоев - 1

Одилжон Ҳамробеков - 1

Егор Кримец - 1

Акрамжон Комилов - 1

Собит Синдаров - 1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!