Жалолиддин Машарипов катта ўйинлар олдидан сафга қайтади

  • 18 февраль, 13:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни дамда жароҳатда. "Тала" сайти хабарига кўра, легионеримиз Эронни тарк этган.

"Машарипов жароҳатидан фориғ бўлиш ва жисмоний ҳолатини тиклаш учун Ўзбекистон терма жамоаси шифокорлари назоратида даволаниш ва реабилитация курсларини ўташ мақсадида Тошкентга кетган. 

Дарҳақиқат, ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун курашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 март куни Қирғизистон билан тўқнаш келгани боис, ўзбекистонликлар ҳам Машариповнинг ўша учрашувга тўлиқ тайёр бўлишига умид қилишмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори "Истиқлол"нинг навбатдаги муҳим ўйинини ўтказиб юборган бўлса-да, дербидан бир ҳафта олдин "Нассажи"га қарши ўйинда жамоага ҳамроҳлик қилиши ва бир неча дақиқа майдонга тушиши ҳам мумкин. Машарипов 20 март куни бўлиб ўтадиган "Персеполис"га қарши баҳсда "Истиқлол"нинг асосий таркибида майдонга тушиши аниқ. Футболчи "кўклар" карвони қайтиши биланоқ Теҳронга қайтиб, жамоа сафига қўшилади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!