Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га қайтяптими?

CHERY AUTO

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ан-Наср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Tecno

Жалолиддин "Instagram"даги саҳифасига "шерлар" либосидаги эски суратни жойлагач, кўпчилик уни собиқ клубига қайтаётганини ёзди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Машарипов ҳозирча Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас. У шартномасининг охиригача "Ан-Наср"да қолади.

Шунингдек, легионеримизга Саудия Арабистони, БАА ва Туркия клубларидан таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!