Жалолиддин Машариповнинг собиқ устози "Наполи" бош мураббийига айланди
"Наполи" Руди Гарсияни бош мураббий этиб тайинлади.
59 ёшли мутахассис Лучиано Спалетти ўрнига неаполликларни бошқаради. Бу ҳақда "Наполи" матбуот хизмати расман хабар қилди.
Руди Гарсиянинг собиқ иш жойи Саудиянинг "Ан-Наср" клуби бўлиб, мураббий 2022 йилнинг июлидан 2023 йилнинг апрелигача раҳбарлик қилган. Бунгача франциялик мутахассис "Лион", "Марсель", "Рома", "Лилл", "Ле Манс", ва "Дижона" клубларида учун ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Лучиано Спалетти жамоа билан А Серия чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг кўп ўтмай "Наполи"ни тарк этишга қарор қилди ва буни мураббийликдаги танаффус истаги билан изоҳлади.
Фикрлар