Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Жалолов ярим финалда!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 1

Ҳамюртимиз ғалаба қозонди.

Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.

Бугун ҳам боксчиларимиз чорак финалда ўз учрашувларини ўтказиши белгиланганди.

-80 кг да иштирок этаётган Самандар Жалолов жанубий кореялик Ким Минсеонгга қарши кураш олиб борди. Тўлиқ 3 раунд давом этган тўқнашувда вакилимиз рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Жалолов 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа бугун рингга кўтарилган 6 нафар ҳамюртимиздан 5 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ