"Жамоа мени тушунмай қўйганди, Нўъмон Ҳасанов келишини билмагандим" - "Хўжанд"дан истеъфога чиққан мураббий ўрнига келган ҳамкасби ҳақида нималарни гапирди?
Хабарингиз бўлса керак, Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасида бош мураббий ўзгарди.
Маҳаллий мутахассис Рустам Ходжаев истеъфога чиқди ва ўрнига ҳамюртимиз Нўъмон Ҳасанов бош мураббий этиб тайинланди.
Sports.uz журналисти клубни тарк этган Ходжаевдан интервью олди.
- “Хўжанд”дан истеъфога чиқшингизни қанда қабул қилдингиз?
- Биринчи навбатда клуб раҳбариятига, футболчиларга, бутун жамоа аҳлига биргаликда ўтказган йиллар учун миннатдорчилик билдиришим керак. Жамоага қандайдир ўзгартириш кераклигини тушуниб етдим. Чунки ишлар сал бошқача кетаётганига гувоҳ бўла бошлагандим. Боз устига натижалар ҳам кўнгилдагидек чиқмай қолганди. Ўзим ҳам ҳаммасидан сўнг дам олишим кераклигини тушуниб етдим. Мен клубга фақат омад тилаб қоламан.
- “Хўжанд” 6 та турда 1 ғалаба, 4 дуранг ва яна 1 мағлубият қайд этганди. Шу натижалар истеъфоингиз учун етарли бўлдими?
- Йўқ, биласизми, клуб ичида барчаси бошқача кечаётганига анми бўлдим. Шу боис кутиб ўтиришни истамадим ва ихтиёрий равишда истеъфо бердим. Яна қайтараман: жамоага бундан кейин фақат омад тилаб қоламан. Ўйлайманки, янги мураббий келиши билан барчаси яхши томонга ўзгара бошласа керак. Охирги пайтларда жамоа мени тушунмай қўйганини кўргач, истеъфо беришим энг тўғри қарор бўлишига амин бўлдим.
- Ўрнингизга Нўъмон Ҳасанов бош мураббий этиб тайинланди. Сиз унинг келаётганини билармидингиз?
- Биринчидан, жамоага Нўъмон Ҳасанов келишини билмагандим. Бундан куни кеча хабар топдим. Мен уни тажрибали мураббий деб ҳисоблайман. У илгари Ўзбекистонда тўп сурган. Сўнгра, мураббий сифатида иш бошлаган. Ўтган йили у бизда ҳам бизда фаолият юритиб, “Истаравшан” жамоасини бошқарганди. Унда албатта “Хўжанд” билан боғлиқ режалари бўлса керак ва бу иш бериши мумкин деб ҳисоблайман.
- Ҳасанов сиз билан клуб ҳақида гаплашдими?
- Йўқ,йўқ. Нўъмон Ҳасанов билан “Хўжанд” клуби ҳақида гаплашмадим.
- Ҳа, у охирги марта ўтган йили Тожикистоннинг “Истаравшан” клубини бошқарганди. Аммо жамоаси кучлилар сафини тарк этган...
- Ҳасанов ишлаган “Истаравшан”нинг охир-оқибат биринчи лигага тушиб кетгани унга кучсиз мураббий сифатида баҳо беришга асос бўла олмайди. Ишдаги бундай ҳолат исталган, ҳатто топ мақомдаги мураббий билан ҳам юз бериб туради. Аввалига мураббий чемпионатни ютса, кейинги йили унвонни сақлаб қолиш учун азият чека бошлайди. Бу мураббийларнинг қисмати. Улар кейинчалик бошқа клубга кўчиб ўтиб, ишлаб танқидчиларига натижалар билан жавоб бера бошлашади. Нўъмон Ҳасановнинг ишига баҳо бера олмайман ва “Хўжанд”да бошлайдиган фаолияти қандай бўлишини тахмин ҳам қила олмайман. Ахир у шундоқ ҳам қаерга келганини ва ўзидан нималар кутишаётганини менинг гапларимсиз ҳам тушуниб турган бўлса керак. Унда натижа қайд этиш учун етарли тажриба бор деб биламан.
- Умуман олганда, янги мураббий ҳақида нималарни айта оласиз?
- Ҳамкасбим ва унга баҳо бера олмайман. Бу умуман тўғри келмайди. Ҳасановга ишида фақат омад тилаб қолишим мумкин холос.
- Нўъмон Ҳасанов “Хўжанд”да қандай натижа кўрсатади, деб ўйлайсиз?
- Нўъмон вазифани бажара олади ёки олмайди, дейишим умуман тўғри келмайди. Фақат шуни биламанки, “Хўжанд”да яхши футболчилар бор. Афтидан, ҳар бир мураббийда бўлгани каби унда ҳам ўзига яраша қарашлар бор. Бироқ ҳозир трансфер ойнаси ёпиқлиги учун Ҳасановнинг ихтиёридаги бор ўйинчилардан фойдаланишига тўғри келиши тайин.
- Олдингизга қандай режа бор?
- Ҳозир менда бирор-бир вариант йўқ. Шунчаки, уйда дам оляпман. Менда таътил бошланди.
- Вақт ажратганингиз учун раҳмат.
- Суҳбат учун сизга ҳам раҳмат, ишларингизда омад тилаб қоламан.
Шуҳратбек Жўраев.
Фикрлар