Жамолиддин Раҳматулалев: "Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз"

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматулалев Осиё кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчага Ассалому алайкум. Авваламбор турнир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоалар учун барча шароитлар яратилган. Биз бу турнирни интизорлик билан кутдик. Жамоа томонидан мусобақага узоқ тайёргарлик кўрилди. Футболчилар эса эртанги учрашувни интизорлик билан кутишмоқда. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

Тайёргарлик жуда яхши ўтди дея оламан. Осиё, Европа ва Жанубий Американинг энг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик.

Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, ўйлашимча, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик. Япония ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши олдин ўйнаганмиз ва бир биримизни яхши биламиз. Ушбу мусобақада барча жамоалар ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишган. Хусусан, биз ҳам. Мусобақада зафар қучиб, Жаҳон чемпионатига йўл олишни мақсад қилганмиз. Барча жамоаларга омад тилайман", - деди Раҳматулалев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!