Жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони ҳибсга олинди

  • 31 августа, 09:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россия ҳамда жаҳон чемпиони бўлган боевой самбо устаси ва ММА жангчиси Велимурод Алхасов Макҳачқаладаги савдо марказида юз берган ҳодисадан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда "TUT DAGESTAN' телеграм канали хабар берди.

Tecno

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа спортчининг рафиқасига бошқа эркакнинг “ҳаддан ташқари тикилиб қараши” сабаб келиб чиққан. Аёл ўша вақтда ниқобда бўлган. Ўртада оғзаки тортишув юзага келганидан сўнг, Алхасов ёнидаги травматик қуролни чиқарган ва нотаниш шахсга бир неча марта ўқ узган.

Жабрланган фуқаро воқеа жойида тиббий ёрдам олгани айтилмоқда. Велимурод Алхасов эса тез орада ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда у ички ишлар бўлимида сақланмоқда

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию