Жанни Инфантино ЖЧ дебютантларини табриклади
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида, Ўзбекистон миллий терма жамоасини илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида пост қолдирди.
"Кабо-Верде, Кюрасоа, Иордания ва Ўзбекистон футбол тарихидаги энг йирик турнирда илк бор иштирок этади. Бу ой бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларидан сўнг дебютантлар сони янада ортиши ҳам мумкин. Барча тўрт жамоани табриклайман.
Жаҳон чемпионатида ўз мамлакатингизни ҳимоя қилиш улкан фахр. Сизларга ва мухлисларингизга ушбу тарихий мусобақада унутилмас таассуротлар тилайман", - деди ФИФА президенти.
Фикрлар