Жанубий Корея. Алибоевнинг жамоаси "Жежу Юнайтед"ни енга олмади
Ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сурадиган "Сеул" клуби ўз майдонида "Жежу Юнайтед"ни қабул қилди. "Seoul World Cup" стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Алибов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Шу тариқа "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Улар ўзларининг келгуси ўйинларини 30 март куни пешқадам "Сангжу Санму" клубига қарши ўтказишади.
К Лига-1. 3-тур
"Сеул" - "Жежу Юнайтед" 0:0.
Фикрлар