Жанубий Корея. Алибоевнинг жамоаси "Сеонгнам"дан устун келди
Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби бу тур сафарда "Сеонгнам" билан куч синашди ва минимал ҳисобда рақибдан устун келди.
Алибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 30 март куни "Жежу Юнайтед"га қарши ўтказади.
К Лига. 2-тур
"Сеонгнам" - "Сеул" 0:1.
Фикрлар