Жанубий Корея бош мураббийи: "Бу катта ғалаба. Аммо бугунги баҳс аллақачон якунига етди"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Уммон учрашувида кореяликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Жанубий Корея жамоаси бош мураббийи Йонг Жун Ким иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жамоамиз яхши ўйин намойиш этди. Илк учрашувдаги ғалаба жуда муҳим эди. Биз буни уддаладик. Кейинги баҳсга бор эътиборимизни қаратишимиз лозим.

Ўйлашимча, рақиб сафида техникаси кучли бўлган футболчилар кўп эди. Шунингдек, улар жисмоний томондан ҳам биздан устун эди. Ўз ўйинимизга эътибор қаратдик ва 3 очкони қўлга киритдик. 

Бу катта ғалаба. Аммо бугунги баҳс аллақачон якунига етди ва биз энди кейинги беллашувга тайёрланишимиз керак. 

Бугун заиф томонимизни кўрмадим. Жамоа сифатида ажойиб ҳаракат қилдик ва керакли натижани қўлга киритдик. Энг муҳим вазифани бажардик, деб ўйлайман. 

Ҳакамларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Улар намунали ишлади, дейишимиз мумкин", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!