Жанубий Корея. Иброҳимовсиз "Сувон" яна ғалаба қозона олмади

Ҳамюртимиз Жавлон Иброҳимов фаолият олиб борадиган "Сувон Сити" жамоаси бу тур ўз майдонида "Чоннам"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди - 2:2. 

Иброҳимов беллашувни захира ўриндиғида ўтказди. Шу тариқа, "Сувон Сити" ҳисобидаги очколар сони 33 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!