Жанубий Корея. "Сеул" яна пешқадамга айланди
Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби бу тур ўз майдонида "Кённам"ни қабул қилди. "Seoul World Cup" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Алибоев мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди ва пойтахтликлар яна турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишди.
"K" Лига. 6-тур
"Сеул" - "Кённам" 2:1
Голлар: Александр Пешич (42), Чо Юнг Вук (85) - Ким Жонг Пил (90+3).
Фикрлар