Жанубий Кореяда 2 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди!

Бир неча дақиқалар аввал Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Fight World N 1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшомида  ўзбекистонлик 2 нафар боксчи ҳам рингга кўтарилди. Жумладан, енгил вазн (61,2 кг) тоифасида Сирочбек Исмоилов (5-0,1 КО) 4-раундлик тўқнашувда ҳиндистонлик Сунил Кумарга (3-5,3 КО) қарши жанг қилиб, уни муддатидан аввал 3-раундда мағлуб этди. Яъни, 3 -раунд якунлангандан сўнг, ҳиндистонлик боксчи 4-раундда жанг қила олмаслигини билдирди.  Биринчи ярим енгил вазн (55,338 кг) тоифасида Ҳусниддин Мараимов (4-1-1,2КО) Филиппин вакили Майкл Эскобиа (12-25-1, билан баҳс юритди.  Якунда юртдошимиз 4-раундлик жангда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!