Жароҳат олган Роналдунинг аҳволи қандай?

“Ан-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 24-турида “Ал-Файҳа” клубига қарши (3:1) ўйинда жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду олган жароҳатнинг оғирлик даражаси ҳақида фикр билдирди.

- Роналду мушак оғриғини ҳис қилди. Биз иккинчи голни урганимиздан кейин таваккал қилгим келмади ва уни алмаштирдим. Тиббиёт ходимлари, албатта, унинг ҳолатини баҳолайди, аммо у фақат мушак чарчоғини сезди.

Мураббий сифатида менинг вазифам — ўйиннинг барча тафсилотларини аниқ тушуниш ва керакли пайтда тўғри алмаштиришларни амалга ошириш. Бироқ бунинг учун ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ва жамоага ҳисса қўша оладиган футболчилар ҳам керак, - деди Жорже Жезуш.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтини амалга ошира олмади, 81-дақиқада эса ўнг оёғидаги муаммо сабаб алмаштирилди.

Жорий мавсумда Роналду клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!