Жароҳатланган Сардор Рашидовнинг ҳолати қандай?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 август куни Жиззахда ўтказилган Ўзбекистон Coca Cola кубоги чорак финалидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:3) ўйинида наманганликларнинг 33 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов елкасидан жароҳат олганди.
Биз футболчининг соғлигини билиш ниятида у билан боғланганимизда, Сардор ўша ўйиннинг эртасига унда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилганлиги, айни пайтда соғлиги яхши эканлиги, даволаниш муолажаларини олаётганлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ҳамда ходимлари, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари, шунингдек, мухлисларга ўзининг алангали саломини етказди ҳамда жамоага бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар