Жасур Абдураимов Аргентинага қарши баҳс олдидан: "Бизда яхши жамоа бор, кейинги босқичга чиқамиз"
Бугун кечаси Аргентина U-20 жаҳон чемпионати бошланади. Мундиалнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон терма жамоамиз мезбон – Аргентинага қарши майдонга тушади ва бу ўйин 02:00 да бошланади.
Барча юртдошларимиз ўйинни интиқлик билан кутмоқдалар. Мухлисларимизга яхши таниш бўлган мутахассис Жасур Абдураимов бу борада шундай деди:
“Равшан Ҳайдаров терма жамоамизни Осиё чемпионига айлантирди ва жаҳон чемпионатига муносиб ўйинчиларни олиб кетди. Мураббий анчадан бери термада ишлаяпти. Мундиалга кимларни олиб кетишни ўзи яхши билади. Биз мураббийга ишонамиз.
Гуруҳимизда Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала каби рақиблар бор. Ўйлайшимча, Аргентина кучли, улар ўз уйида ўйнаяпти. Аммо жамоамизнинг потенциали яхши. Янги Зеландия билан Гватемалага қарши учрашувларда ҳам ўз мақсадига эриша олади. Бизда яхши жамоа бор, гуруҳдан кейинги босқичга чиқамиз”, - дейди Абдураимов.
Фикрлар