Жасур Жалолиддинов жамоаси бугун марказий ўйинда иштирок этади

Бугун Қозоғистон чемпионатида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади. 

Унда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов тўп тепадиган "Қайрат" жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Легионеримиз ҳаракатланадиган  клуб ўз уйида "Каспий Актау" клубига қарши баҳс олиб боради. 

Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. 

Маълумот ўрнида, "Қайрат" айни пайт турнир жадвалида 8 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Каспий Актау" ҳисобида 10 очко мавжуд бўлиб, жамоа 2-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!