Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айни кунларда Польша давлатининг Бельско-Бяла шаҳрида каратэ WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 120 та давлатидан спортчилар иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоси, бекободлик Жавоҳир Жаҳонгиров якка ката йўналишида 63 кг. вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

Тажрибали мураббий Ҳамдам Шодибеков қўл остида шуғулланаётган Жавоҳир финалга қадар Бразилия, Украина, Словакия ва Гонконг вакилларини мағлуб этиб, ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳамюртимиз бугун 17 октябрь куни финалда АҚШлик Зхуо Эдмондга қарши баҳс олиб борди ва 5:0 ҳисобида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан мутлоқ  мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва каратэнинг якка ката йўналишида тарих яратди. 

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!