
Жавоҳир Соҳибов яна легионерга айланди
Қирғизистоннинг “Ўзган” жамоаси айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Маълум бўлишича, “Ўзган” клуби ўз сафига ҳамюртимиз Жавоҳир Соҳибовни қўшиб олди ва куни кеча шартнома имзоланди.
Соҳибовнинг охирги клуби Бангладешнинг “Бангладеш Полис” жамоаси бўлиб, у ерда 8 та учрашувда майдонга тушди.
Жавоҳир ҳозирга қадар босиб ўтган йўли шундайки, “Пахтакор”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Локомотив”, “Турон”, “Сурхон”, “Алай” (Қирғизистон) ва “Бангладеш Полис” (Бангладеш).
Фикрлар