Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ўзгарди
Ўзбекистонлик ёш ва истедодли чарм қўлқоп устаси Жавоҳир Умматалиев 7 ноябрь куни Испания вакили Атакайте Сантанага қарши рингга кўтарилади.
Аввал мазкур тўқнашув 17 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтиши белгиланган эди.
Маълумот учун, Умматалиев ҳозирга қадар проф боксда 2 та баҳс ўтказиб, ҳар иккисида ҳам зафар қучган. Унинг рақиби Атакайте ҳисобида эса 7 та жанг бор: 4 ғалаба ва 3 мағлубият.

Фикрлар