ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда об-ҳаво қандай?

Бугун футбол бўйича Россия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтиб, унда "Е" ва "Ф" гуруҳи вакиллари сўнгги тур учрашувларини ўтказишади. 

Қозон шаҳрида ўтувчи Жанубий Корея ва Германия терма жамоалари баҳсида 27-29 даража иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилиги Екатеринбург шаҳрида кечиб, унда 26-28 даража иссиқ бўлади. 

Кечки дастурдан ўрин олган Москвадаги Сербия ҳамда Бразилия тўқнашувида 18-20, Нижни Новгороддаги Швейцария ҳамда Коста-Рика беллашувида 21-23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!