ЖЧ-2022. Эрон мураббийи жамоасининг йирик ҳисобдаги мағлубиятига қандай изоҳ берди?

Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Англия - Эрон (6:2) учрашувидан сўнг форслар устози Карлуш Кейруш матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди.

"2018 йилги мундиалда мухлислар бизни жуда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаганди. Ҳозир бундай қилишни истамайдиганлар уйларида қолсин. Шогирдларим атрофида содир бўлаётган воқеалар барчага маълум.

Бундай ҳолатда консентрацияни бир ерга жамлаш жуда мушкул. Вазият футболчиларнинг руҳиятига таъсир кўрсатмоқда. Улар ҳам одам.

Шогирдларимдан жуда кўп нарсани талаб қилиш тўғри эмас. Улар ўз халқига ғурур ва қувонч келтирмоқчи. Сиз йигитлар сўнгги кунлар ичида ўйинга тайёр бўлиш учун нималарни бошидан ўтказаётганини тасаввур ҳам қилолмайсиз",-деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!