ЖЧ-2022да яна бир муҳим статистика бўйича рекорд ўрнатилди
Кеча Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди. Пенальтилар сериясигача етиб борган ўйинда аргентиналиклар ғалабани илиб кетди.
Эътиборлиси, бугун дарвозага киритилган 6 та голдан сўнг ЖЧ-2022 да урилган голлар сони 172 тага етди. Бу эса аввалги рекордлардан биттага кўп деганидир. Бундан аввалги рекорд 1998 йилда ўрнатилган. Ўшанда 171 та гол урилган, бу 32 та жамоа иштирокидаги биринчи чемпионат бўлган. Кейин эса 2014 йилда ушбу рекорд такрорланган - 171 та гол. Аммо Қатардаги мундиалда рекорд янгиланди.
Турнирнинг энг сермаҳсул ўйини Англия ва Эрон ўртасидаги ўйин бўлди - 6:2. Испания-Коста-Рика ҳамда Португалия-Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйинларда эса 7 тадан гол киритилди.
Фикрлар