"ЖЧ-2026". Аргентина камбэк эвазига Англияни мағлуб этиб, финалга йўл олди
"Жаҳон чемпионати — 2026" ярим финалидан ўрин олган Англия — Аргентина учрашуви жанубий америкаликлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.
Ўйинда биринчи бўлиб инглизлар 55-дақиқада Гордоннинг голи ёрдамида ҳисобда олдинга чиқди. Шундан сўнг Тухел шогирдлари бутунлай ҳимояга ўтишди ва бу қарор хатога айланди. 86-дақиқада Энцо Фернандес узоқ масофадан гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи гол эса 90+3 дақиқада Лаутаро томонидан киритилди. Месси иккала голга ҳам ассист қилди.

Фикрлар