"ЖЧ-2026". "H" гуруҳида 1-тур учрашувлари якунланди
Жаҳон чемпионатининг "Н" гуруҳида биринчи турдан кейин барча жамоалар бир хил натижа қайд этди.
Бугун Уругвай терма жамоаси Саудия Арабистони билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кеча эса Европа чемпиони Испания Кабо-Верде дарвозасига йўл топа олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, биринчи турдан сўнг ҳар тўртала жамоа ҳисобида бир очкодан мавжуд. Голлар нисбатига кўра Уругвай гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Саудия Арабистони иккинчи, Испания учинчи, Кабо-Верде эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Иккинчи тур баҳсларида Испания 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Уругвай эса 22 июнь куни Кабо-Верде билан куч синашади.

Фикрлар