"ЖЧ-2026" саралаши. Эрон терма жамоаси Ўзбекистонда машғулот ўтказди (фото)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026 саралаши" доирасида Эрон билан ўйнайди. Мазкур учрашувга жамоалар жиддий ва қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 

8 октябрь куни Амир Галенойи бошчилигидаги форслар Ўзбекистонга келди ва машғулот ўтказди. БААда ўйнайдиган легионерлар Сардор Азмун, Саид Эззатуллоҳи, Саман Годдос, Меҳди Гаеди ва Шаҳриар Моганлу 6 октябрь куни Дубай орқали юртимизга келган эди. 

Эслатиб ўтамиз, иккала жамоа ҳам ўйин олдидан бугун, 9 октябрь куни расмий машғулот ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!