"ЖЧ-2026 саралаши". Ўзбекистон - КХДР учрашувига ҳакамлар тайинланди

  • 08 Aug 19:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашидаги ўз юришини бошлайди. Вакилларимиз дастлабки баҳсни "Бунёдкор" стадионида КХДРга қарши ўтказади. Мазкур учрашув учун ҳакамлар тайинланди. 

Tecno

Унга кўра, оманлик Аҳмед ал-Кафь бош ҳакам сифатида тайинланган бўлса, унга қанотларда Абу Бакар ал-Амри ва Рашид ал-Гаитий ёрдам беради. Қосим ал-Ҳатми захира ҳаками сифатида ишласа, Абдуллоҳ Жамолийга ВАР ишониб топширилди. 

Расмийлар:

Аҳмед ал-Каф  (Бош ҳакам)
Абу Бакар ал-Амри (Ассистент)
Рашид ал-Гаитий  (Ассистент)
Қосим ал-Ҳатми (Захира ҳаками)
Абдуллоҳ Жамолий (ВАР ҳаками)
Ҳошим ал-Иброҳим  (АВАР ҳаками)
Кадум ал-Саидий  (Назоратчи)
Ронни Суҳатрил (Комиссар)

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс 5 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!