ЖЧ-2026 ярим финали Франция — Испания учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши ўйинда (2:0) энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди. Фулбек учрашувда жамоасининг иккинчи голини урди. Беллашув АҚШнинг Арлингтон шаҳрида жойлашган «Эй-Ти-энд-Ти» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинга Сальвадордан келган ҳакам Иван Бартон бошчилик қилди.
Жорий жаҳон чемпионати финалида Испания терма жамоаси Аргентина ва Англия ўртасидаги баҳс ғолиби билан тўқнаш келади.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда. Финал учрашуви АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар