"ЖЧ-2026"да чемпион бўлган жамоа қанча пул мукофоти олади?
ФИФА Кенгаши 2026 йилги жаҳон чемпионати учун рекорд даражада — 727 миллион доллар ажратди. Бу кўрсаткич Қатарда ўтган ЖЧ-2022га нисбатан 50 фоизга кўп. Ушбу маблағ иштирокчи миллий ассоциациялар ўртасида тақсимланади, шундан 655 миллион доллари мусобақанинг мукофот жамғармаси ҳисобланади.
ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Финалга чиққан жамоа 33 миллион доллар, учинчи ўрин соҳиблари 29 миллион доллар, тўртинчи ўринни олган жамоа эса 27 миллион доллар олади. Чорак финалга чиққан жамоаларга 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққан жамоаларга эса 11 миллион доллардан тўланади. Гуруҳ босқичида мусобақани якунлаган жамоалар 9 миллион доллар олади.
Шунингдек, ҳар бир иштирокчи жамоага мусобақага тайёргарлик харажатлари учун қўшимча равишда 1,5 миллион доллар ажратилади. Шу тариқа, ЖЧ-2026да иштирок этган ҳар бир миллий ассоциация камида 10,5 миллион доллар даромад қилади.



Фикрлар