ЖЧ саралаши. Қозоғистон - Франция: Матнли трансляция

CHERY AUTO

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Қозоғистон терма жамоаси Францияни меҳмон қилади. Ўйинни ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Tecno

  • 90+4'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+2'

    Мусса Сиссоко жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирди. Пенальтига асос кам эди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Дембеле ўрнига Коман майдонга ташланди. 

  • 89'

    Василев Астанов ўрнига майдонга тушди. 

  • 86'

    Қозоғистонлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 83'

    Каримов Нургалиев ўрнига майдонга тушди. 

  • 83'

    Бен Йеддер офсайдда қолиб кетди. 

  • 81'

    Ндомбеле ўрнига Сиссоко майдонга тушди. 

  • 78'

    Франция ҳужум қилишда давом этмоқда. 

  • 75'

    Смокин Мбаппенинг пенальтисини қайтарди. Қойил, дарвозабонга!

  • 74'

    Мбаппега ишлатилган қўполлик пенальти билан жазоланди. Килаианнинг ўзи нуқтага тўпни ўрнатди. 

  • 73'

    Яна кетма-кет иккита бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 72'

    Люка Диннинг жарима майдонига бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 69'

    Бурчак зарбаси Францияга наф келтирмади. 

  • 67'

    Франция штурм уюштиришда давом этмоқда. 

  • 65'

    Вороговский Мужиков ўрнига майдонга тушди. 

  • 62'

    Бурчак зарбаси анча хавфли чиқди. Ҳимоячиар ўз ўрнида. 

  • 61'

    Мбаппеда илк имконият. Аммо Дембеле узатган тўпга Килиан зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди. 

  • 61'

    Франция ўз яриммайдонида тўпни назорат қилиш билан банд. 

  • 59'

    Гризманн эса ўз ўрнини Бен Йеддерга бўшатиб берди. 

  • 59'

    Мбаппе Марсьяль ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 54'

    Марсьялга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. 

  • 51'

    Марсьяль тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 50'

    Марсьялнинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 48'

    Гризманн офсайдда қолиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолган Сергей Малий бурчак узатмасидан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

  • 44'

    Марсьяль бўш дарвозани ишғол қила олмади. Қозоғистон ҳимоячиси тўпни тепиб юборди. 

  • 42'

    Қозоғистон прессинг уюштиришда дваом этмоқда. Аммо французлардан тўпни олиб қўйиш қийин кечмоқда. 

  • 38'

    Дембеле офсайдда қолиб кетди. 

  • 35'

    Франциянинг қарши ҳужуми тўхтатилди. Яхши вазият яратилганди. 

  • 32'

    Марсьяль ўзига узатилган тўпга мослаша олмади. Ҳужум тўхтади. 

  • 32'

    Франция ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олмаса, якунда панд еб қолиши мумкин. Қозоғистон кичик вазиятлар ярата оляпти. 

  • 30'

    Валиулиннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 28'

    Марсьяль фол ишлатди. Франция ҳужуми тўхтади. 

  • 26'

    Қозоғистон тўпни назорат қилмоқда. Франция рақибга тўпни бериб кўраётгандек...

  • 23'

    Льорис бугун ўзига ўхшамаяпти. Унинг дарвозаси олдида вазиятлар бўлганича йўқ. Бироқ, узатмалари ҳам ноаниқ кетмоқда. 

  • 22'

    Франция рақибни ўз яриммайдонига қамаб қўйди. 

  • 20'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ўзига яратилган имкониятдан унумли фойдаланди ва Қозоғистон дарвозасига тўп киритди. 

  • 18'

    Қозоғистон тўпни жарима майдончасидан узоқлаштира олди. 

  • 14'

    Франция тўпни назорат қилмоқда. 

  • 12'

    Франция ҳужумларига қарши Қозоғистон анча зич ҳимояланяпти. 

  • 9'

    Франция ортиқча куч сарфлашни истамаяпти. 

  • 7'

    Льорис бироз хавфли ўйнади. Қозоғистон яхши прессинг уюштирмоқда. 

  • 5'

    Жамоалар дастлабки дақиқаларни бир-бирини ўрганиб чиқишга сарфламоқда. 

  • 3'

    Қозоғистон тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар аллақачон майдонда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Қозоғистон - Франция ўйини бошланмоқда. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!